Кеча Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Кеча Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000 дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

16 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1037 нафарни ташкил этиб, жами беморлар сони 206 122 кишига етди. Маълум қилишича, 448 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами сони 199193 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, жами касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар