Кеча Қозоғистонда 111 киши коронавирус билан касалланди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ўтган сутка давомида 111 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

14 январ ҳолатига кўра, 2280 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, шу жумладан 220 бемор шифохоналарда, 2060 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 7 кишининг аҳволи оғир, 7 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 4 нафар бемор реанимация бўлимида», — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар