«ҚазТрансОйл» АЖ Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини жўнатишни бошлади

Фото:
ASTANА. Кazinform – «ҚазТрансОйл» АЖ «Омск-Павлодар-Чимкент-Шағир» йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига 25 минг тонна Россия нефтини жўнатишни бошлади, деб хабар беради Каzinform «ҚазТрансОйл» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Нефть жўнатиш Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

2023 йилда «ҚазТрансОйл» АЖнинг магистрал нефть етказиб бериш тизими орқали Россия нефтининг Ўзбекистон Республикасига транзит ҳажми 250 минг тоннани ташкил этади.


Сўнгги хабарлар