KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.

«Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш учун ташиш ҳажмини ошишига Боку портига жўнатилган хомашё ҳажмининг 2023 йил мартига нисбатан 87 минг тоннадан 152,4 минг тоннагача ёки 75 фоизга ошгани сабаб бўлди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ақтау портидан Махачқала портига 160,2 минг тонна нефть жўнатилди.

2022 йилда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди.

Ушбу вазифага мувофиқ «ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR давлат нефть компанияси Тенгиз конидан «Боку-Тбилиси-Жайҳон» нефт йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна нефтни ташиш бўйича шартнома имзолади.


Сўнгги хабарлар