«ҚазМунайГаз» жорий йилда 23 миллион тоннадан ортиқ нефт қазиб олишни режалаштирган

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президентига «ҚазМунайГаз» АЖнинг ўтган йилги ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий якунлари тўғрисида маъруза қилинди ва келгуси давр учун режа тақдим этилди.

Ақорда расмий сайти хабарига кўра, тақдим этилган маълумотларга кўра, корхона углеводородларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришди. Жорий йилда «ҚазМунайГаз» 23 миллион тоннадан ортиқ нефт қазиб олишни режалаштирган.

Президентга «Ўзен» конини қайта тиклаш бўйича ҳам маъруза қилинди. Бу лойиҳа нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

Бундан ташқари, Мағзум Мирзағалиев компаниянинг геологик ресурсларини кўпайтириш истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда инвестициялар истиқболли янги лойиҳаларга фаол жалб этилмоқда.

Давлат раҳбарига «яшил лойиҳалар»ни ривожлантириш бўйича топшириқнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

«ҚазМунайГаз» раҳбари компания корхоналари жойлашган ҳудудларда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берди. Шунингдек, Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводларининг, айниқса, баҳорги экиш арафасида узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар