«ҚазМунайГаз» захираларининг ўсиши 2,2 миллиард баррел нефт даражасида баҳоланди

None
ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» компанияси захирасининг ўсиши 2,2 миллиард баррелга яқин нефт эквивалентини ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жами захира ўсишининг потенциал ҳажми тахминан 2,2 миллиард баррел нефт эквивалентини ташкил этади. Келгуси 5 йилда 42 қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш режалаштирилган»

, — деди «ҚазМунайГаз» компанияси молия бўлими етакчи мутахассиси Мақсат Байзатов.

Унинг сўзларига кўра, компания захираларини кўпайтириш учун турли имкониятларни кўриб чиқмоқда.

Хусусан, «ҚазМунайГаз» IPOда иштирок этиш орқали одамлар нефт қазиб олиш, ташиш, қайта ишлаш каби хизматлар кўрсатувчи йирик компания акциядорларига айланишлари мумкин. Бўлажак акциядорлар компаниянинг даромадларидан дивиденд сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

«ҚазМунайГаз»нинг умумий активлари 32 миллиард долларни ташкил этади. Дивидендларни тўлаш қобилияти нефт нархига боғлиқ бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, 7 ноябр куни «Самруқ-Қазна» жамғармаси «ҚазМунайГаз» компаниясидаги ўзининг 5 фоиз улушини IPOга чиқаришини расман эълон қилган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар