«ҚазМұнайГаз» ва Россиянинг «СИБУР» компанияси ҳамкорлик қилилш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «ҚазМұнайГаз» ва Россиянинг «СИБУР» компанияси келгусида нефт, кимё ва газ соҳаларида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириши мумкин, деб хабар беради Kazinform.

«ҚазМұнайГаз» Миллий компанияси бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Россиядаги «СИБУР» компаниялар гуруҳининг бир қанча корхоналарида бўлиб, хорижий ҳамкорлар фаолиятини кузатди.

Компания Россияда полипропилен, паст босимли полиетилен, биооксиал йўналтирилган полипропилен плёнкалар, термопластик полимерлар, кенгайтирилган полистирол, термоеластопластлар ишлаб чиқарувчи йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, у полиолефин ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги кучли бешталик компанияларидан биридир.



Дастлаб «ҚазМұнайГаз» вакиллари Россиянинг Тобол шаҳрида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири «ЗапСибНефтехим» корхонаси фаолияти билан танишди.

«СИБУР» гуруҳига қарашли нефт-кимё заводи маҳсулотлари жаҳон бозорида харидоргир. Йилига 1,5 миллион тонна полиетилен ва 1 миллион тонна полипропилен ишлаб чиқарилади.

Қозоғистон делегацияси пиролиз, полиетилен, полипропилен ишлаб чиқарадиган, йилига жами 2,5 миллион тонна базавий полимер ишлаб чиқарадиган корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларида бўлди.



Марказ операторнинг асосий фаолиятини ҳам кузатиб боради. Бугунги кунда ушбу марказда рақамли воситалардан кенг фойдаланилмоқда.

Кейин «ҚазМұнайГаз» ходимлари мономер ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди.

Буларга малеин ангидрид ишлаб чиқариш, пропанни дегидрогенлаш, энгил углеводородларнинг кенг қисмини қайта ишлаш заводи киради.

Қозоғистон томони мономер заводининг Ягона ишлаб чиқариш оператори маркази ва «СИБУРИНТЕХ» муҳандислик-техник экспертизасини ривожлантириш маркази фаолияти билан ҳам танишди.



Ишчи ташриф якунида «ҚазМұнайГаз», «СИБУР» ва Sinopec компаниялари раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали боғланган учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда нефт, кимё ва газ саноатида келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида «Самруқ-Қазна» Суверен Жамғармаси, «ҚазМұнайГаз» Миллий компанияси ва «СИБУР» компаниялар гуруҳи ўртасида полиетилен ва полипропилен ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.

Сўнгги хабарлар