«ҚазМунайГаз» ва Chevron Phillips полиэтилен ишлаб чиқариш заводини лойиҳалашни бошлаш бўйича келишув имзоланди

Фото:
ASTANA. Kazinform – «ҚазМунайГаз»АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев ва Chevron Phillips Chemical компаниясининг технологиялар ва янги ишланмалар бўйича вице-президенти Венки Чандрашекар билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашув давомида томонлар «Атирау вилоятида интеграциялашган газ-кимё мажмуасини қуриш – иккинчи босқич (полиэтилен)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Лицензиялаш келишуви ва Лойиҳалаш бўйича келишувни имзоладилар.

Ушбу шартномага мувофиқ, MarTECH® ADL технологияси асосидаги полиэтилен ишлаб чиқариш блокининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, йилига 625 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш учун тегишли лицензия берилади.

Chevron Phillips Chemical компанияси технологияси келажакда Қозоғистон заводида кўплаб турдаги маҳсулотлар, жумладан, юқори зичликдаги юқори сифатли полиэтилен ишлаб чиқариш имконини беради.

Прогнозларга кўра, ушбу турдаги маҳсулот келажакда жаҳон бозорида доимий ва узоқ муддатли талабга эга бўлади.

Бундан ташқари, йилига 625 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш қувватига эга иккинчи полимеризация заводи бўйича яна бир лицензия билан музокаралар якунланмоқда.

Жорий йилнинг декабр ойи ўрталаригача имзоланиши режалаштирилган.

Шундай қилиб, иккита технологик блокнинг умумий қуввати 1 миллион 250 минг тоннани ташкил этади ва ягона комплексга бирлаштирилади.

Тадбир доирасида америкалик шериклар билан нефт ва газ кимёси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Chevron Phillips Chemical Company, LLC – бош қароргоҳи Техас штатининг Вудлендс шаҳрида жойлашган нефт-кимё компанияси ҳисобланади. Этилен, пропилен, полиэтилен, полиолефин, ароматик бирикмалар ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи йирик корхона.


Сўнгги хабарлар