«Қазкосмос» Тошкентдаги космик технологиялар конференциясида иштирок этмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – 10-12 май кунлари Тошкентда Марказий Осиё минтақасида илк маротаба Space Technology Conference (STC 2022) бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Конференцияда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Аэрокосмик қўмитаси, Қазкосмос корхоналари раҳбарлари, космик соҳа мутахассисларидан иборат Қозоғистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Конференциянинг биринчи кунида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Аэрокосмик қўмитаси раиси Баубек Оралмағамбетов Қозоғистоннинг космик фаолияти ҳақида маълумот берди.



«Қазкосмос» раиси таъкидлаганидек, Қозоғистон делегациясининг асосий маърузалари замонавий сунъий йўлдош технологияларига бағишланган бўлиб, уларни «Қазақстан Ғарыш Сапары» миллий компанияси ва «Республика космик алоқа маркази» акциядорлик жамияти раҳбарлари тақдим этади.

«Бу борада бизда яхши тажриба ва замонавий космик технологияларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти мавжуд», – деди Б.Оралмағамбетов.



2014 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича Қозоғистон космик тизимининг иш натижалари ва мамлакат учун иқтисодий самараси ҳақида «Қазақстан Ғарыш Сапары» миллий компанияси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Айдин Айимбетов сўзлаб беради.

Қозоғистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдош алоқа ва радиоэшиттириш тизими «Kazsat» тақдимотини «Республика космик алоқа маркази» акциядорлик жамияти тақдим этади.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар