+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Kazinformда жаҳонга машҳур виртуоз хомусчининг жонли онлайн концерти бўлиб ўтади

15 Апрель 12:00
Баҳам кўринг:
Kazinformда жаҳонга машҳур виртуоз хомусчининг жонли онлайн концерти бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Саха Республикасининг (Якутия) жаҳонга машҳур халқ қўшиқлари ижрочиси, моҳир хомусчи Юлиана Виссарионовна Кривошапкина (саҳнадаги исми Дьүрүйээнэ)нинг онлайн концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Концерт Kazinformнинг YouTube-каналида Дьүрүйээнэ хомусда ўз репертуаридаги энг яхши асарларини тақдим этади. Kazinform 16 апрел куни соат 20:00да уйда жонли концерт томоша қилишга таклиф этади. Юлиана Кривошапкина - «Дунёнинг виртуоз хомусчиси» унвонига сазовор бўлган этно-қўшиқчи ва мусиқачи, Саха Республикаси (Якутия) Давлат эстрала театрининг артист-вокалисти.

Юлиана биринчи марта «Айархаан» этно гуруҳидаги чиқиши билан танилган. У бир қатор халқаро фестивалларда қатнашган ва ўз мусиқалари билан «world music» мухлисларини ўзига жалб қилган.

Юлиана кўплаб мамлакатлардаги жонли ва этник мусиқа фестивалларининг ғолиби бўлган. У қўшиқ куйлашдан ташқари, хомус жўрлигида осуохай, тойук, дэгэрэн каби фольклор куйларини ижро этади.



Аввалроқ, Kazinformнинг YouTube-каналида турк қўшиқчиси, бастакор, туркий тилли халқлар мусиқаси тадқиқотчиси, «Турк дунёси мусиқаси» ансамблининг бадиий раҳбари Ирфан Гюрдал қозоқ халқи учун онлайн концертини ўтказган эди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив