+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Kazinform ўзбек тилида хабар тарқата бошлагани тарихий воқеадир – фаҳрий журналист

3 Декабрь 17:53
Баҳам кўринг:
Kazinform ўзбек тилида хабар тарқата бошлагани тарихий воқеадир – фаҳрий журналист

ТОШКЕНТ – НУР-СУЛТОН. Kazinform – Kazinform халқаро ахборот агентлиги расмий веб-сайтининг ўзбек тилидаги саҳифаси очилиши Ўзбекистондаги қозоқ диаспораси вакиллари томонидан ҳам илиқ қабул қилинди. Фаҳрий журналист Ақан Ташметов ушбу ташаббусни тарихий воқеа дея баҳолади, деб хабар беради Kazinform.

«2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили муваффақиятли ўтказилди. Бу йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили кенг кўламли тадбирлар билан ўтмоқда. Яхши хабаримиз бор, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА расмий веб-сайтида қозоқ тилида ахборот узатиш тизими йўлга қўйилган. Бугун қозоқ тилидаги хабарларни бир кунда тахминан мингга яқин киши ўқийди. Уларнинг ярмидан кўпи Қозоғистон фуқароларидир», - дейди А.Ташметов.

У қардош халқларнинг азалий дўстлиги ва бирдамлигига алоҳида урғу бериб, уни янада мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларни юқори баҳолади.

«Эзгуликнинг қаноти бор, дейишади. Бугунги кунда Kazinform халқаро ахборот агентлиги расмий сайтида ўзбек тилида ҳам хабарлар тарқатила бошлагани ҳеч шубҳасиз тарихий воқеадир. Бу Ўзбекистонда яшаётган қозоқлар, Қозоғистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар учун, айниқса, ғоят ёқимли ҳодиса бўлганига аминмиз», - дея таъкидлаб ўтди фаҳрий журналист.

Спикер, шунингдек икки номдор ахборот агентлиги ўзбек ва қозоқ тилида тарқатаётган хабарлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга, турли жабҳадаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.


Калит сўзлар: Табрик,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив