Kazinform ХАА ўзбекча ахборот беришга киришгани катта янгиликдир – ўзбекистонлик депутат

None
None
ТОШКЕНТ – НУР-СУЛТОН. Kazinform - Kazinform халқаро ахборот агентлигининг ўзбек тилида ахборотлар беришга киришгани ахборот маконидаги катта янгилик бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ана шундай фикрда.

«Ўзбек-қозоқ халқларини нафақат давлат чегаралари балки, азалий дўстлик ва биродарлик ришталари боғлаб туришини, уларнинг оғир-енгил кунларда доим бир-бирига елкадош, қардош халқлар эканлигини сўнгги йилларда кучайиб бораётган мустаҳкам алоқалар мисолида кўриб турибмиз», - деди Олий Мажлис депутати.

Унинг фикрича, айни вақтда икки томонлама муносабатлар қайноқ паллада бўлиб, турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатмоқда.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро сиёсий масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Мамлакатларимиз икки томонлама ва БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Ўзбекистон Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашига муваққат аъзоликка сайланишини ёқлаган бўлса, ўз ўрнида Қозоғистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган», - деди спикер.

У минтақада рўй бераётган жараёнлар ҳақида халқларимизнинг ўз тилларида ахборот етказиб бориш борасидаги ҳаракатларга юқори баҳо берди.

«Яқинда Ўзбекистондаги йирик Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг қозоқ тилида материалларни беришни бошлагани кўпчиликни қувонтирган бўлса, эндиликда Қозоғистондаги етакчи «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги сайтининг ўзбек тилидаги версияси ишга тушурилгани дунё ахборот маконида биз учун катта янгилик бўлди. Биз илдизи бир туркий халқларнинг дунёқарашларимиз, турмушимиз ва одатларимизга хос бўлган умумийликдан келиб чиқиб, бир-биримизда рўй бераётган воқеаларни ўзимизникидек қабул қилиш, яхши-ёмон кунларда доимо елкадош бўлишимизда бу каби ҳаракатларнинг ўрни беқиёс деб ҳисоблайман», - деди Р.Кушербаев.

Сўнгги хабарлар