+7 (701) 759 90 19
USD 377.09 EUR 407.37
RUB 5.93 CNY 53.95
Янгиликлар

«Kazinform» ХАА ва Италиянинг ANSA агентлиги ҳамкорлик меморандумини имзолади

23 Январь 13:17
Баҳам кўринг:
«Kazinform» ХАА ва Италиянинг ANSA агентлиги ҳамкорлик меморандумини имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Kazinform» ХАА ва Италиянинг Agenzia Nazionale Stampa Associata (ANSA) ахборот агентлиги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Меморандумга «Kazinform» ХАА» Акционерлик Жамияти Бош директори Асқар Умаров ва Италиянинг Agenzia Nazionale Stampa Associata (ANSA) ахборот агентлиги Бош директори Стефано Де Алессандри имзо чекди.



Меморандум доирасида ANSA агентлиги ўз сайтида итальян тилидаги «Қозоғистон янгиликлари» рубрикасини очади. Ўз навбатида «Kazinform» ХАА сайтининг инглиз тилидаги версиясида Италия Республикасининг сиёсат, иқтисодиёт, маданият соҳаларидаги янгиликлари эълон қилиниб боради.

«Бугун муҳим меморандум имзоладик. Ушбу меморандумга кўра, Италиянинг ANSA агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатдик. Ҳужжатга биноан, ANSA агентлигида инглиз ва итальян тилларида алоҳида рубрика очилади. «Kazinform» агентлиги сайтининг инглиз тилидаги версиясида Италия янгиликлари ёритилади. Бугунги келишув икки мамлакатнинг ахборот алмашиш жиҳатидан янада яқинлашишга қўйилган муҳим қадам деб ҳисоблаймиз. Италиялик ҳамкорларимиз Қозоғистон иқтисодиёти ва туризм соҳасига катта қизиқиш билдирмоқда. Стефано жанобларига миннатдорчилик билдирамиз», - деди Асқар Умаров.

Асқар Умаров шу пайтгача «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги жаҳоннинг 42та халқаро агентлик билан келишувга эришганини таъкидлади. ANSA - «Kazinform» билан ҳамкорлик ўрнатган 43-чи агентлик бўлди.



ANSA Бош директори Стефано Де Алессандри ушбу меморандумнинг муҳим жиҳатига тўхталиб ўтди.

«Бу йил ANSA учун бу – бешинчи ҳаморлик меморандуми. Шу пайтгача Франс Пресс, EFE, ТАСС, Синьхуа сингари йирик ахборот агентликлари билан ҳаморлик ўрнатгандик. Шулар қаторида «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги билан ҳам ҳаморлик ўрнатишдан хурсандмиз. ANSA – Италиядаги энг йирик агентлик. Ушбу меморандум доирасида Италия Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишончимиз комил», - деди Стефано Де Алессандри.



Таъкидлаш жоиз, ANSA – миллий ва халқаро воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот тарқатувчи Италиянинг етакчи ахборот агентлиги. Унинг мамлакат ичкарисида 22 та алоҳида идораси бор, дунёнинг 74 та мамлакатининг 80дан зиёд шаҳрида фаолият олиб боради. ANSA ҳар куни 3 мингдан зиёд янгилик материалини, шунингдек 700дан зиёд сурат ва видеороликлар эълон қилади.

Агентлик итальян тилидан ташқари инглиз, испан, немис, португал ва араб тилларида ахборот тарқатади.

Kazinform – Қозоғистондаги халқаро статусга эга дастлабки давлат ахборот агентлиги. 2020 йилда унинг ташкил қилинганига 100 йил тўлади. Қозоғистоннинг барча ҳудудларида мухбирлари, Россия, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Иордания ва Европа мамлакатларида ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда.

Муаллиф: Аян Бекенўғли



Калит сўзлар: ОАВ,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив