Kazinform фотомуҳбири Президент Ташаккурномаси билан тақдирланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Kazinform» халқаро ахборот агентлигининг фотомуҳбири Мухтар Холдарбеков Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ташаккурномаси билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президентнинг халқ йўлида қилган хизматини тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатган фуқароларга бериладиган Ташаккурномани Мухтар Холдарбековга бугун агентлик раҳбари Асқар Умаров тантанали равишда топширди.

Тадбирда, шунингдек, Kazinform ХАА бош директори маслаҳатчиси Қанат Тоқабаев ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг «Ахборот соҳаси аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу кўкрак нишони агентликнинг Алмати шаҳридаги фотомуҳбири Александр Павскийга ҳам берилди.



Оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Фаҳрий ёрлиғи билан Жанар Бужумова тақдирланди.



Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар