Kazinform 100 йиллиги билан кўплаб хорижий ахборот агентликлари табрикламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Kazinform халқаро ахборот агентлигининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан кўплаб хорижий ахборот агентликларидан табрикномалар келмоқда.

Жумладан, Жанубий Кореянинг асосий – Yonhap ахборот агентлиги раҳбари Сунг Бу Чо Kazinform агентлигини юбилей билан видеомурожаат орқали табриклади.

«Омонмисизлар! Мен, Жанубий Кореянинг асосий ахборот агентлиги президенти ва бош директори Сунг Бу Чо, Kazinform ахборот агентлигини ушбу юбилей билан чин қалбимдан табриклайман.

Kazinform ахборот агентлиги 1920 йилда ташкил этилганидан бери Қозоғистондаги энг ишончли ва нуфузли медиа-холдингга айланди. Сизнинг агентликларингиз мамлакат ичида ва чет элларга ахборот тарқатишда муҳим рол ўйнайди.

Ҳозирда Kazinform мен раҳбарлик қилаётган Осиё-Тинч океани янгилик агентликлари ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган турли тадбирларда фаол иштирок этмоқда», - деди жаноб Сунг Бу Чо.



Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг ноябр ойида ОАНА ассамблеяси доирасида Kazinform бошқарув раиси Асқар Умаров билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган.

«Учрашув давомида жаноб Умаров билан агентликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашдик. Умид қиламанки, келажакда Kazinform доирасидаги шерикчилигимиз кучаяди. Икки мамлакатнинг асосий ахборот агентликлари сифатида узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган яқин алоқаларимиз давом этмоқда. Бунинг исботи сифатида шуни айтишим мумкинки, Yonhap ўз мухбирини Алматига юборди ва эшитишимча, Kazinform ҳам ўз мухбирини Сеулга юборишни режалаштирмоқда. Иккала агентликка ҳам ишбилармонлик алоқаларимиз кучайишини ва дўстлигимиз мустаҳкамланишини тилаб қоламан», - деди Сунг Бу Чо жаноблари.

«Синьхуа» ахборот агентлиги президенти Цао Минчжао «Kazinform» бошқарув раиси Асқар Умаровга табрик хати йўллади.

«Kazinform халқаро ахборот агентлиги ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда. «Синьхуа» ахборот агентлиги номидан Сизни ва Kazinformнинг барча ходимларини самимий табриклайман.

Kazinform - Марказий Осиёдаги энг нуфузли янгиликлар ташкилоти. Бир аср давомида, Kazinform нафақат Қозоғистон ва дунё тарихини ёзиб келмоқда, балки Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик ҳамда ҳар томонлама стратегик шерикликнинг гувоҳи бўлиб, бунда фаол иштирок этмоқда ва тарғиб қилмоқда», - деб ёзди у.

Цао Минчжао Қозоғистон ва Хитой ахил қўшнилар сифатида яхши шериклик ва қўшничиликнинг, дўстона муносабатларнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, «Синьхуа» ахборот агентлиги ва «Kazinform» агентлиги, Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кўп ўтмай, яқин ва дўстона ҳамкорликни йўлга қўйган.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги бош директори Сергей Михайлов ҳам табрикнома юборди.

«Ҳурматли Асқар Қуанышевич, азиз ҳамкасблар ва дўстлар!

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Сизни ва «Kazinform« халқаро ахборот агентлиги ходимларини 100 йиллик юбилейи билан самимий муборакбод этади. Kazinform дунёдаги янгиликлар хизматлари орасида муносиб ўрин эгаллайди. Мана, 100 йилдирки, Сизнинг агентлигингиз кенг омма учун энг нуфузли ва ишончли маълумот манбаи сифатида ўз обрўсини сақлаб келаётир. Сиз Қозоғистон Республикаси учун минтақавий ва глобал ахборот маконида ўз ўрнини топиши учун мустаҳкам пойдевор яратмоқдасиз.

Мен жамоанинг профессионаллигини таъкидламоқчиман. Агентлик ҳар доим чинакам истеъдодли ва кучли журналистларга эга бўлган. ТАСС ва Kazinform нафақат тарихнинг умумий саҳифалари, балки бизни стратегик шериклик ҳам бирлаштиради. Бизнинг янгиликлар хизматларимиз орасида чинакам дўстлик ўрнатилганидан фахрланаман.

Япониянинг Kyodo News агентлиги раҳбари Тору Мизутани Kazinform агентлигининг 100 йиллигига бағишлаб видеотабрик йўллади:

»Хонимлар ва жаноблар, омонмисизлар! Мен Kyodo News президенти Тору Мизутаниман. Kyodo номидан мен 13 август – Қозоғистон Республикаси «Kazinform» халқаро ахборот агентлигининг 100 йиллиги билан самимий табриклайман. Мен Kazinformга келгуси йилларда улкан муваффақиятлар тилайман.

2020 йилда коронавирус пандемияси дунёни ларзага солди. Юз йилда бир марта такрорланадиган бу ҳодиса ҳанузгача дунё янгиликларининг асосий мавзуси бўлиб келмоқда. Мен бу ёзда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қозоғистонликларни кўраман деб умид қилгандим. Аммо дунёдаги воқеалар туфайли улар бир йилга кечиктирилди. Мен халқаро ҳамжамият коронавирус инқирозини энгиб ўтишига умид қилиб, келгуси йил бўладиган учрашувни сабрсизлик билан кутаман».



Табрикномалар келиши давом этмоқда.
Сўнгги хабарлар