Қазиғуртда 100 ёшдан ошган 4 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади

None
None
QAZYǴURT. Кazinform - Туркистон вилоятидаги уруш қатнашчиларининг аксарияти Қазиғурт туманида туғилганлардир. Вилоятда 100 ёшдан ошган 4 нафар фахрий истиқомат қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

100 ёшли Улуғ Ватан уруши фахрийси Исабай Жузеев 1922 йилда Қазиғурт туманининг Жанабазар қишлоғида туғилган. Ёшлиги Иккинчи жаҳон урушига тўғри келган отахон кўплаб орден ва медаллар соҳибидир.

Ғалабани Берлинда қаршилаган қария «бугунги тинч ҳаёт абадий бўлсин» деб тилак билдирди.

Иса Теликбаев 100 ёшли Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Фахрий 20 ёшида Ленинград фронтида қатнашган. II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

«Ленинград мудофааси учун», «Германия устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари соҳиби. «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган. 6 нафар ўғил-қиздан 17 нафар невара, 16 чевараси бор.

Бугун Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шўкеев Қазиғурт туманидаги уруш фахрийлари уйида бўлиб, уларни Ғалаба байрами билан табриклади.


У катталарнинг ҳурматини жойига қўйди.

«Ёш авлод, тарих сизнинг қаҳрамонликларингизни ҳеч қачон унутмайди.

Инсоният тарихидаги энг оғир ва даҳшатли урушида қаҳрамон аждодларимиз жасорат кўрсатиб, Буюк Ғалабага ҳисса қўшган. Улар орасида Туркистон вилояти фахрийлари ҳам бор.

Фахрийларимиз доимо қўллаб-қувватланмоқда. Чунки улар тирик қаҳрамонлар», - деди Умирзақ Шўкеев.

Ботир ота юрт аҳлини дуо қилиб, мустақиллик абадий бўлишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Туркистон вилоятида 5301 нафар уруш қатнашчиси ва уларга тенглаштирилган шахслар истиқомат қилади.

Улар орасида 22 нафар уруш қатнашчиси ва ногирони бор. Бу йил уларга 1 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам берилди.

Вилоят бўйича Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари сони 154 нафарни ташкил этади, 5 мингдан ортиқ фронт орти меҳнаткашлари бор.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар