Қазгидромет: Шанба кунги об-ҳаво маълумоти

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг жануби-ғарбида, шарқида ва жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмларининг ўтиши билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган ҳудудларида эса Шимолий антициклон оқими таъсирида ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво сақланиб қолади, дея хабар беради Кazinform.

«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, республикада кучли шамол эсиши давом этади, ғарбда чанг бўрони кузатилади, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Сўнгги хабарлар