Қазгидромет: Бугун кўпгина вилоятларда ёғингарчилик бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудуди ҳозирда Атлантика циклони таъсири остида. Шу сабаб республика ҳудудларининг катта қисмида ёмғир ва қор ёғади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Корхона тарқатган маълумотларга кўра, республика ғарбида кундузи ёмғир ёғади. Шимолда ва марказда қор ёғиши кутилмоқда.

Фақат юртимиз шарқидагина антициклон туфайли ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиб, яхмалак кутилади. Қаттиқ шамол эсиб, ғарбий ва марказий ҳудудларда енгил бўрон бўлиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Атирау, Жамбил, Ақтўбе вилоятларининг баъзи жойларида туман тушиб, яхмалак бўлади. Шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Қизилўрда, Павлодар вилоятларида туман ва яхмалак кутилади.

Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Қарағанди вилоятларида туман қоплаши мумкин. Қарағанди вилоятида енгил бўрон кутилади.

Шарқий Қозоғистон, Туркистон вилоятларида туман тушиши мумкин, шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Алмати вилоятининг Жаланашкўл туманида шамол тезлиги секундига 18-23 метргача етади.

Сўнгги хабарлар