«Қазгидромет» бир қатор ҳудудларда қанд лавлаги ва маккажўхори ҳосилдорлиги юқори бўлишини прогноз қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Компания маълумотларига кўра, бу ҳозирча тахминий прогноз. Қайд этилган экинларнинг тахминий модели фақат 2020 йилдан бошлаб жорий қилинган ва у ишлаб чиқариш синовидан ўтказилмоқда, дея хабар беради Кazinform.

Олинган хабарга кўра, жорий мавсумда Алмати, Жетису, Жамбил ва Туркистон вилоятларида маккажўхори ҳосили ўртача кўп йиллик миқдордан юқори бўлиши кутилмоқда.

Алмати, Жетису ва Жамбил вилоятларида эса қанд лавлаги маҳсулдорлиги кўп йиллик миқдордан юқори бўлиши тахмин қилинмоқда.

Прогноз вегетация суғориш меъёрларига мувофиқ далага сув етказиб бериш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Агар сабзавот экинларини вегетация суғориш нормаси ва муддати кузатилмаса, ҳосил кутилганидан кам бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, барча прогнозлар Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мунтазам равишда тақдим этилади.

Фото: Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар