«Қазақстан Темір жолы» ва Сингапур компанияси рақамли платформани ишлаб чиқди

None
ASTANA. Kazinform – «Қазақстан Темір жолы» АЖ ва Сингапурнинг PSA International Pte Ltd компанияси рақамли транспорт йўлаги яратиш масаласини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

«ҚТЖ» раҳбарияти ва Сингапур компанияси вакиллари билан логистика соҳасида стратегик ҳамкорлик бўйича ўтказилган учрашувда бу масала кўтарилди.

Томонлар Осиё-Европа рақамли савдо коридорини яратиш масаласини муҳокама қилдилар. Мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши Давлат раҳбари томонидан қўйилган мамлакат транзит салоҳиятини ошириш ва Қозоғистоннинг глобал логистика экотизимида ишончли транспорт хаби сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифани ҳал этиш имконини беради.

Учрашувда PSA International Pte Ltd – Crimson Logic шўба корхонаси томонидан ҚТЖ мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ягона рақамли платформа тақдим этилди. Янги тизимда Calista-AE етказиб бериш занжири бошқаруви ҚТЖ ахборот тизимлари билан интеграция қилиш учун Сингапур онлайн платформаси имкониятларидан фойдаланади.

Рақамли ечимдан Транскаспий халқаро транспорт йўналишида фойдаланиш режалаштирилган. Платформа мижозларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатади ҳамда халқаро ташувчилар учун маршрут жозибадорлигини оширади. Рақамли формат давлат органлари ва экспедиторлар билан шаффоф ўзаро ҳамкорликни таъминлайди. Транзит юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда қоғоз ҳужжат айланишига йўл қўймасликдан ташқари, юкларни етказиб бериш муддати ҳам қисқаради.

Қайд этиш жоизки, PSA International Pte Ltd – 26 та давлатда терминаллари бор дунёдаги энг йирик порт операторларидан бири.
Сўнгги хабарлар