Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

«ҚазАқпарат» фотомухбири республика танловида ғолиб чиқди

23 Ноябрь 13:16

TARAZ. Kazinform – Таразда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Модификацияланган Тараз» фото-видео ва мобилография усталарининг республика танлови бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2000 йиллик тарихга эга Тараз шаҳрининг замонавий қиёфасини фото ва видео санъат орқали тарғиб қилиш, янгиланган шаҳарни янги қиёфада кўрсатиш мақсадида ўтказилган танловда 46 нафар номзод иштирок этди.

Уларнинг барчаси тобора обод ва янгиланиб бораётган қадимий шаҳарнинг кўзни қамаштирувчи гўзаллигини объектив орқали омма эътиборига ҳавола этди. Натижада ҳар бир номинация бўйича 15 нафар иштирокчи энг яхши деб топилди.

«ҚазАқпарат» АЖ Туркистон бюросининг фотомухбири Мақсат Шағирбай «Энг яхши расм» номинациясида «Энг яхши фотосуратчи» деб топилди.

«Кўҳна Тараз» тарихий-этномаданий вилоят ўлкашунослик музейи мажмуасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Е.Жилқибаев ғолибларни тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, Мақсат Шағирбай халқаро ва республика фототанловлари ғолиби ҳисобланади. Хусусан, бу йил «Urker-2021» миллий мукофотининг энг яхши фотосурат номинациясида ғолиб бўлди. Шунингдек, АҚШ, Беларусь ва Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ўтказилган фотокўргазмаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллади.


Новости по теме