Kazakh TV мамлакат ҳудудида кўрсатилиши шарт бўлган телеканаллар рўйхатига киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Kazakh TV бутун Қозоғистон бўйлаб кўрсатилиши шарт бўлган телеканаллар рўйхатига кирди. Қозоғистон Республикаси ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирининг буйруғига тегишли ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Буйруқга кўра, мажбурий телерадиоканаллар рўйхати қуйидагилардан иборат:

1. «QAZAQSTAN»

2. «Хабар»

3. «Хабар 24»

4. «BALAPAN»

5. «АBAI ТV»

6. «QAZSPORT»

7. «Кazakh ТV»

8. «МИР»

9. «Астана»

10. «Almaty»

11. «Евросиё биринчи канали»

12. «КТК»

13. «31-канал»

14. «Еттинчи канал»

15.» «Еl arna»

Kazakh TV Қозоғистоннинг барча вилоятларида кўрсатувларини намойиш эта бошлайди. Республикадан ташқарида дунёнинг 120 дан ортиқ давлатларида кўрсатувлар давом этади.

Kazakh TV — Қозоғистон Республикасининг биринчи миллий сунъий йўлдош телеканали. Ҳозирги вақтда у «Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси» НАЖ таркибига киритилган.

Канал мазмуни 100% маҳаллий ишлаб чиқаришдан иборат. Умумий аудитория 300 миллиондан ортиқ томошабинни ташкил қилади. Телеканал кўрсатувлари бир қанча тематик йўналишларда тақдим этилади ва Қозоғистон маданияти, анъаналари, тарихи, туризми ва сармоявий имкониятлари каби соҳаларни қамраб олади.

Телеканал 2002 йил 25 октябрда Cаspionet номи билан эфирга чиқа бошлаган. 2012 йилнинг 1 сентябрида мамлакат нуфузини кўтаришга қаратилган телеканал Kazakh TVга ўзгартирилди. 2017 йил 16 ноябрдан Kazakh TV янги форматга – қозоқ, рус ва инглиз тилларида кўп каналли эшиттиришга ўтди.

2018 йил 1 майдан бошлаб мавжуд учта тилга тўртинчи – қирғиз тили қўшилди. 2018 йил 28 ноябрдан телеканал ўзбек тилида эфирга узата бошлади. Кўп каналли сигнал ҳар бир рақамли телевидение абонентига рўйхатдаги ҳар бир тилда 100% трансляция қилинадиган аудио трекни танлаш имконини беради.



Муаллиф: Арайлим Мурат
Сўнгги хабарлар