«Қазақфильм»га «Турк дунёси кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти топширилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- Истанбулда бўлиб ўтган Korkut Ata Turkic World Film Festival кинофестивалининг ёпилиш маросимида «Қазақфильм» киностудиясига «Турк дунёси кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун» махсус мукофоти топширилди.Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг Facebookдаги саҳифасига таяниб хабар беради.

Мукофотни «Қазақфильм» киностудияси президенти Ақан Сатаев қабул қилиб олди. У мукофот учун фестиваль ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Korkut Ata Turkic World Film Festival фестивалида бу йил илк бор 13 давлатдан 42 та фильм иштирок этди.

Фестиваль режиссёр Ақан Сатаевнинг «Томирис» тарихий фильми билан очилди.


Сўнгги хабарлар