Қайтариб олинган ерлар қишлоқ аҳолисига яйлов учун берилади – ҚР ҚХВ

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ербол Қарашўкеев жорий йилда қўшимча 5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариб олиш режаси ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, вазирлигимиз фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариб олиш ишларини давом эттиради. Жорий йилда қўшимча 5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш режалаштирилган. Қайтариб олинган ерлар биринчи навбатда қишлоқ аҳолисининг чорва молларини боқишга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ажратилади», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, вазир вазифасини бажарувчининг айтишича, қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш чора-тадбирларини назорат қилиш учун махсус лойиҳа идораси ташкил этилган.

«Аmаnаt» партияси ҳузурида «Қишлоқ депозити» махсус лойиҳа офиси ташкил этилди. У вазирлик билан биргаликда қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш дастурининг сифатли бажарилишини назорат қилади, – дейди Е.Қарашўзкеев.

Аввал хабар берилганидек, мамлакатда ем-хашакни арзон нархда сотиш кооперативи ташкил этилади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар