Қайси ҳудудлар қишлоқ хўжалигида энг юқори ўсишни кўрсатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола вилояти ва Чимкент шаҳрида қишлоқ хўжалигининг юқори ўсиши кузатилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ақмола вилояти ва Чимкент шаҳри қишлоқ хўжалигида юқори ўсишни кўрсатди. Шу билан бирга, пасайиш Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларида қайд этилди. 7 та иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳудудий бўлинишда умумий ҳолат қуйидагича. 5 та кўрсаткич бўйича 6 та ҳудудда ўсиш кузатилди. Булар Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Жамбил, Қостанай вилоятлари, шунингдек Чимкент шаҳри», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, 7 та ҳудудда ўсиш 4 кўрсаткич бўйича қайд этилди. Бу ўртача даража деб ҳисобланади. «4 та ҳудудда 2-3 кўрсаткичнинг ўсиши кузатилди», - деди Асет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар