Қайси сабзавотларда энг кўп нитратлар бор

Фото: None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилояти санитария-эпидемиология назорати департаменти мева-сабзавотлардан 66 та намунани кўрикдан ўтказди. Бу намуналарда ортиқча нитрат азот топилмади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нитратлар - нитрат кислотаси тузлари - сабзавот ва меваларнинг ҳужайра шарбатининг ажралмас таркибий қисми. Азот ўсимликларнинг ўсиши учун зарурдир. Бироқ, нитратларнинг кўплиги инсон саломатлиги учун зарарли.

«Нитратлар яшил баргли сабзавотларда кўпроқ бўлади. Айниқса, оқ карамда. Сабзиларда - энг кўп нитратлар поясида ва сабзи танасига улашувчи жойида, бодринг, қовоқ, қовун ва тарвузнинг – қобиғида жойлашган. Илдиз экинларининг юқори қисмини ва думини кесиб, карамнинг устки баргларини олиб ташлаш ва ўзагини, қовоқ данагини бодринг ва патиссоннинг бош ва таг қисмини олиб ташлаш, тарвуз ва қовун қобиғига яқин оқ қисмини истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Кўкатларни 2-3 соат совуқ сувга солиб қўйиш тавсия этилади», - дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Сабзавот ва меваларни ишончли дўконлардан сотиб олганда, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларини сўрашдан тортинманг.

Номутаносиб катталикдаги сабзавотлардан ҳам огоҳ бўлиш керак. Сабаби, энг эрта пишар иссиқхона сабзавотлар таркибида нитратлар кўп бўлади.


Муаллиф: Олеся Жуковень

Сўнгги хабарлар