Қайси мамлакатларда бензин қиммат

None
BAKU. Кazinform - Visual Capitalist нашри бугунги кунда қайси давлатлар бензин учун энг кўп тўлайди деган саволига шарҳни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform Visual Capitalist нашрга таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, энергия таъминоти глобал занжири узилиши туфайли бензин, электр энергияси ва табиий газ нархи кўтарилган. Баъзи мамлакатларда энергия нархи 2022 йилда тарихий даражага етиши тахмин қилинмоқда. Гонконг аҳолиси бензин учун дунё бўйича энг юқори нархни тўлайди, яъни 11,10 доллар. Бу дунё ўртача кўрсаткичидан икки баробар кўп.

Энергия нархи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўринни Марказий Африка Республикаси эгаллаб турибди, у ерда газ нархи галлонига 8,60 доллар туради. Электр энергиясининг энг юқори нархи кўпинча Европада.

Дания, Германия ва Бельгияда бензин нархи Франция ва Грециядагидан икки баравар юқори.

Сўнгги хабарлар