Қайси давлат фуқаролари Қозоғистонда ўз бизнесларини очишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ҳудудида 5 та хорижий давлат фуқароларига ўз бизнесини очишга рухсат берилган. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитасининг Давлат хизматлари департаменти бош эксперти Сания Мухаметжанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ва Арманистон резидентлари Қозоғистонда ўз бизнесларини очишлари мумкин. Уларга тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишга рухсат берилади. Бироқ ушбу 5 давлат фуқаролари Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олганликларини тасдиқлашлари керак. Бу давлатлардан бошқа давлатлар резидентлари Қозоғистонда хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўта олмайдилар»

, - деди Сания Мухаметжанова.

Сўнгги хабарлар