Қайси банкноталар кўп соҳталаштирилиши маълум бўлди

None
None
ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки 2019 йилда аниқланган банкноталар ва монеталарни соҳталаштириш ҳолатлари ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, Миллий банк ва иккинчи даражали банклар 2019 йилда 5 786 300 тангани ташкил қилувчи 1319 та банкнота соҳталаштирилганини аниқлади, шундан 1313 таси – купюралар, 6 таси тийинлардир.

«Ўтган йил билан таққослаганда пул соҳталаштириш 6%га камайган. 2018 йилда Қозоғистонда 6,4 млн тангалик 1408 та соҳта пул аниқланди. Шундан 1386 таси банкноталар, қолган 22 таси монета бўлганди», – дейилган хабарда.

Ўтган йилда энг кўп аниқланган соҳта банкноталар: 2 минг тангалик – 420 дона, 5 минг тангалик – 395 дона, 10 минг тангалик – 283 дона.

Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида Алмати шаҳрида энг кўп пул соҳталаштириш ҳолатлари аниқланган. Мегаполисда – 937 дона соҳта пул топилган. Кейинги ўринларда Шарқий Қозоғистон вилояти (106 дона) ва Нур-Султан шаҳри (104 дона) турибди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар