«Қайсар» африкалик футболчи билан шартнома имзолади

None
QYZYLORDA. Kazinform – Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги «Қайсар» футбол жамоаси Гвинея-Бисау терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси Проспера Менди билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Африкалик футболчи профессионал фаолиятининг асосий қисмини Европа клубларида ўтказди. Бунгача у Франциянинг «Монфермайл», Норвегиянинг «Стремсгодсет», Белгиянинг «Виртон» ва Болгариянинг «Спартак Варна» клубларида тўп сурган.

Фото: «Қайсар» футбол клуби

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар