Қатарлик инвесторлар Қозоғистонда донни қайта ишлаш заводи қуриш ниятида

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида 290 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Астана халқаро форуми доирасида ОАВ вакиллари ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирига Қатар инвесторларининг Қозоғистонда донни қайта ишлаш заводини қуриш нияти борасида савол берди.

«Ҳа, ҳозир музокаралар олиб боряпмиз. Бизда бундай сармоядорлар кўп», – деб жавоб берди Ербол Карашўкеев.

Бундан ташқари, вазир ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 200 миллиард доллардан ортиқ бўлган 270 та лойиҳа ишга туширилганини маълум қилди.

«Жорий йилда 290 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Улар хом-ашё ишлаб чиқариш ҳамда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш йўналишидаги лойиҳалар. Ишлар давом этяпти», – деди Ербол Карашўкеев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми бўлиб ўтяпти. Унда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желька Цвиянович, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева иштирок этяпти.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар