Қатар ҳукумати Қозоғистон билан авиация ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Доҳада Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Қатар Савдо ва саноат вазири – Қозоғистон-Қатар олий даражадаги қўшма комиссия ҳамраиси Шайх Муҳаммад бин Ҳамад Ол Тани билан учрашди.

Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳозирги жаҳон бозорида транспорт ва логистикани ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқдилар. Қозоғистон-Қатар қўшма олий комиссияси доирасида - гуманитар соҳада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Комиссиянинг 2020 йил феврал ойида бўлиб ўтган сўнгги йиғилишида бир қатор келишувларга эришилган эди.

Хусусан, Қатар инвестиция фонди, араб давлатининг давлат ва хусусий компанияларининг Қозоғистондаги иштироки, жумладан, Қозоғистоннинг хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт/импорт қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Қатар ҳукумати авиация ва туризм соҳасидаги ҳамкорликдан ҳам манфаатдор.

Учрашув якунлари бўйича томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, вазир Qatar Investment Authority-Қатар сармоявий бошқармаси минтақавий менежери Шайх Файсал Тани Ол Тани билан учрашди.

Учрашувда сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

А.Қуантиров таъкидлаганидек, Қозоғистон хорижий инвесторлар учун доим очиқ. Мамлакат бундан кейин ҳам ҳамкорлар олдидаги мажбурият ва кафолатларни тўлиқ бажаришда давом этади.

Ўз навбатида, Шайх Файсал Тани Ол Тани Қозоғистондаги сармоявий лойиҳаларга қизиқиш билдирди.

Сўнгги хабарлар