Қатар, Туркия ва Туркманистон раҳбарлари келаси ҳафта Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев келаси ҳафтада бир қатор халқаро тадбирларда иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Хусусан, 11-12 октябр кунлари Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Танийнинг Қозоғистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

12-13 октябр кунлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

13 октябр куни Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити бўлиб ўтади. Тадбир доирасида Президент давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

14 октябр куни пойтахтда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва «Марказий Осиё – Россия» саммити ўтказилиши режалаштирилган.

15 октябр куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади.


Сўнгги хабарлар