Қатар амири Астана халқаро форумида иштирок этади

None
Фото: aa.com.tr
ASTANA. Kazinform - Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани Астана халқаро форуми ишида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Астана халқаро форуми ташкилий қўмитасига таяниб.

Мамлакат Қозоғистоннинг араб дунёсидаги муҳим иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Буни мамлакат раҳбарларининг тез-тез ўтказаётган мулоқотлари ҳам тасдиқлайди. Қозоғистон Президенти 2022 йил июнь ойида Доҳага, октябрь ойида Қатар амири Астанага давлат ташрифи билан борган эди.

Икки давлат ўртасида ўрнатилган яқин алоқалар савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Биргина жорий йилнинг биринчи чорагида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 17,7 баробар, Қатарнинг республикага киритган сармоялари ҳажми 2022 йилда уч баробар ошди.

2005 йилдан 2022 йилгача Қатардан Қозоғистонга жалб этилган инвестициялар ҳажми 56,6 миллион долларни ташкил этди, шундан 2022 йилда 13,1 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан (4,4 миллион доллар) 3 баробар кўпдир.

Шунингдек, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов 22-24 май кунлари Қатар иқтисодий форумида иштирок этди. Унинг доирасида Бош вазир Қатар Амири ва Бош вазир – Ташқи ишлар вазири билан учрашди, унда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг барча спектри бўйича самарали ҳамкорликни кучайтириш ва уни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга тайёр эканликларини яна бир бор билдирдилар.

Айни пайтда 2022 йил 12 октябрда Астана шаҳрида имзоланган Қозоғистон Республикаси ва Қатар Давлати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим амал қиляпти.

Мамлакатлар қўшма сармоя фондини ташкил этиш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштиряпти.


Сўнгги хабарлар