Қатар-2022: Япония мухлислари ўйиндан кейин стадионни тозалаб кетишди

None
ASTANA. Kazinform - Қатарда бўлиб ўтаётган Футбол бўйича жаҳон чемпионатида япониялик мухлислар юксак маданият намунасини кўрсатиб, трибунада ўзлари ўтирган жойдаги чиқиндиларни тозалаб кетишди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Халифа» халқаро стадионида бўлиб ўтган ўйинда Япония терма жамоаси Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тарихий ғалабадан сўнг япониялик мухлислар юксак маданият намунасини кўрсатишди. Улар ўзлари жойлашган жойдаги чиқиндиларни тозалаб, махсус қутиларга етказиб беришди. Шундай қилиб, улар бошқаларга науна бўлишмоқда.

«Е» гуруҳида иштирок этаётган Япония энди 27 ноябр куни 2-турда Коста-Рика билан куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: © Дмитрий Занин / Матч ТВ

Сўнгги хабарлар