Қатар-2022: Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси ўз мамлакати учун рекорд ўрнатди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо ўз мамлакати учун рекорд ўрнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

К.Гакпо жаҳон чемпионатининг дастлабки уч учрашувида гол урган илк нидерландиялик футболчига айланди.

Коди Гакпо Сенегал, Эквадор ва Қатар дарвозасига гол урди. Шу тариқа, у жамоасининг «А» гуруҳидан плей-офф босқичида биринчи ўринни эгаллашига катта ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, Гакпо Нидерландия терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида кетма-кет учта ўйинда гол урган тўртинчи футболчи бўлди. Бунгача бундай муваффақиятга Йохан Нескенс (1974), Деннис Бергкамп (1994) ва Уэсли Снейдер (2010) эришган эди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар