Қатар-2022: Месси ва Мбаппе энг яхши футболчилар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform - Лионел Месси ва Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчилари рўйхатини бошқариб турибди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Goal нашри ярим финал ўйинларидан сўнг кучли ўнта футболчи рўйхатини янгилади.

Олдинги рўйхат билан таққослаганда, кучли учлик ўзгаришсиз қолди. Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси пешқадамлик қилаётган бўлса, франциялик ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн иккинчи ва учинчи ўринларда.

Энг яхши ўнталик қуйидагича:

Лионель Месси (Аргентина);

Килиан Мбаппе (Франция);

Антуан Гризманн (Франция);

Софьян Амрабат (Марокаш);

Ашраф Хакими (Марокаш);

Николас Отаменди (Аргентина);

Хулиан Альварес (Аргентина);

Оливье Жиру (Франция);

Бруну Фернандеш (Португалия);

Ришарлисон (Бразилия).

Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ

Фото: www.goal.com

Сўнгги хабарлар