Қатар-2022: Испания ва Германия терма жамоалари дуранг қайд этишди

None
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг «Е» гуруҳида Испания ва Германия терма жамоалари яшил майдонга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи турда испанлар Коста-Рикани 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, германияликлар кутилмаганда Японияга имкониятни бой беришди – 1:2.

Иккинчи босқичда Япония Коста-Рикани мағлуб этганида, бир кун аввал саралашдан ўтган бўларди. Бироқ рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, вазиятни қийинлаштирди.

Германия терма жамоаси тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган, Испания эса 2010 йилда чемпион бўлган.

Икки жамоа 25 марта тўқнаш келган, 9-чида Германия, 8-чида Испания ғалаба қозонган. 8 марта дуранг қайд этилган. Бироқ бу асрда германияликлар Испанияни расмий ўйинларда мағлуб эта олишмади.

Испания ва Германия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Испанияда 4 очко, Япония ва Коста-Рикада 3 очко бор. Фақат бир очкога эга бўлган Германия плей-офф йўлланмасидан умидини узгани йўқ.

Барча масалалар 1 декабр куни Япония – Испания, Коста-Рика – Германия учрашувларида ҳал этилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар