Қатар-2022: Хорватия Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

None
ASTANA. Kazinform - Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олган биринчи терма жамоа аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Жаҳон чемпионатининг 1/4 финали доирасидаги илк учрашув Хорватия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Асосий босқичда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Биринчи экстратаймнинг 105-дақиқасида бразилиялик ҳужумчи Неймар гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, у терма жамоа сафида гол уриш бўйича машҳур Пеле билан тенглашди.

117-дақиқада эса хорватиялик Бруно Петкович ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб пеналтилар сериясига кўра аниқланди. Бу сафар Хорватияга омад кулиб боқди ва ярим финалга йўлланма олди.

Энди Хорватия терма жамоаси 13 декабр куни ярим финалда Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар