Қатар-2022: Германия терма жамоаси плей-оффга чиқа оладими

None
ASTANA. Кazinform – Қатарда бўлиб ўтааётган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саккизинчи куни, 27 ноябр куни Е гуруҳи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу гуруҳдан жой олган Япония – Коста-Рика учрашуви пойтахт вақти билан соат 16:00да «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйин Ар-Райян шаҳридаги «Аҳмед Бин Али» стадионида бўлиб ўтади, сиғими 45 032 мухлис.

Англиялик Майкл Оливер бош ҳакам бўлади. Унга ҳамюртлари Стюарт Берт ва Саймон Беннет ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам Сенегаллик Магетте НъДиайе.

Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Уларнинг учтасида японлар ғалаба қозонган бўлса, бир ўйин дуранг билан якунланган.

Биринчи турда Япония терма жамоаси Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Коста-Рика Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Қайд этилган гуруҳдан жой олган Испания ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эса пойтахт вақти билан соат 01:00да «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Учрашув Эл-Ҳаурдаги 68 895 мухлисга мўлжалланган Эл-Байт стадионида бўлиб ўтади. Бош ҳакам нидерландиялик Денни Маккелли. Унга ҳамюртлари Хессел Стегстра ва Ян де Вриес (Нидерландия) ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам - руминиялик Истван Ковач.

Икки жамоа бунгача 13 марта тўқнаш келишган. Уларнинг бештасида испаниялик футболчилар, учтасида немис футболчилари ғалаба қозонган, қолган ўйинлар дуранг билан якунланган.

Шунингдек, бугун F гуруҳидаги Бельгия – Марокаш учрашуви соат 19:00да «Qazsport», Хорватия – Канада ўйини эса соат 22:00да «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар