Қатар-2022: Энг яхши ўнта футболчининг номи маълум бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Goal нашри Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 чорак финалидан сўнг энг яхши 10 нафар футболчининг номини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нашр маълумотларига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси энг яхшилар етакчиси ҳисобланади. Турнирнинг бешта ўйинида у тўртта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Иккинчи ва учинчи ўринларда эса Франция терма жамоаси ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн жой олган.

Энг яхши ўнта ўйинчи қуйидагилар:

Лионель Месси (Аргентина)

Килиан Мбаппе (Франция)

Антуан Гризманн (Франция)

Доминик Ливакович (Хорватия)

Ашраф Хакими (Марокаш)

Бруну Фернандеш (Португалия)

Софьян Амрабат (Марокаш)

Ришарлисон (Бразилия)

Коди Гакпо (Нидерландия)

Джуд Беллингем (Англия).

Бу футболчилардан олти нафарида ҳали чемпионлик учун курашиш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабр куни Аргентина ва Хорватия, 14 декабр куни эса Марокаш ва Франция терма жамоалари ярим финалда тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш - жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиққан илк африкалик терма жамоаси бўлди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар