Қатар-2022: Дастлабки чорак финал жуфтлиги маълум бўлди

None
ASTANA. Kazinform - Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Аргентина ва Австралия терма жамоалари тўқнаш келди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Профессионал фаолиятида мингинчи марта яшил майдонга тушган Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси ўзини яна бир бор исботлади.

35-дақиқада чиройли ташкил этилган ҳужумдан сўнг Месси дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0. Бу унинг 789-голи, жаҳон чемпионатидаги 9-голи бўлди.

Иккинчи бўлимда, 57-дақиқада австралиялик дарвозабон ва сардор Метю Райаннинг хатосидан фойдаланган Хулиан Алварес ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Австралиялик ҳужумчи Крейг Гудвин 77-дақиқада тепган тўп аргентиналик ҳимоячи Энсо Фернандесга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Ўйин шу ҳисобда якунланди.

Биринчи нимчорак финал учрашувида Нидерландия АҚШ термасини 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, 9 декабр куни Голландия ва Аргентина терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ

Сўнгги хабарлар