Валюталар курси:
    usd/kzt 458.69 eur/kzt 501.3

    rub/kzt 6.52 cny/kzt 68.04
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-8-10℃

Қатар-2022: Чорак финал учун олтинчи йўлланма Бразилияга насиб этди

6 Декабрь, 09:21

ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари тўқнаш келишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бразилиялик футболчилар ўйинни жуда шиддатли бошлашди. Биринчи бўлимда тўртта гол киритилди.

Дастлаб Винисуис Жуниор 7-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга оширди.

26-дақиқада Ришарлисон ҳисобни тўлдирган бўлса, 36-дақиқада Лукас Пакета гол урди.

Кореялик футболчилар гол уриш учун имконият излашди. Натижада 76-дақиқада Пэк Син Хо ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа Бразилия 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди улар 9 декабр куни чорак финалда Хорватия билан куч синашади.

Икки жамоа ўз тарихларида 25 марта тўқнаш келишган.

Иккаласида Жанубий Корея ғалаба қозонди, саккизтасида дуранг қайд этилган, қолганларида бразилияликлар устунлик қилган.

Ҳозирча чорак финал учун бешта жамоа саралаб олинди. Энди чорак финалда Нидерландия ва Аргентина, Англия ва Франция терма жамоалари куч синашади.

Шунингдек, 6 декабр куни Марокаш ва Испания, Португалия ва Швейцария яшил майдонга чиқади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар