Қатар-2022: Бразилия рекорд натижага эришди

None
ASTANA. Kazinform – Бразилия футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 17 та ўйинда мағлубиятсиз ўтган биринчи жамоа бўлди ва рекорд натижага эришди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

28 ноябр куни бразилиялик футболчилар Швейцарияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалабадан кейин улар янги рекорд ўрнатишди.

G гуруҳида кураш олиб бораётган Бразилия икки ўйиндан кейин олти очкога эга. У бир тур аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритганди.

Шу пайтгача Бразилия терма жамоаси беш марта жаҳон чемпиони бўлган.

Бироқ Бразилия терма жамоаси сўнгги 20 йилда катта муваффақиятларга эриша олмади.

Бу гуруҳда Швейцария уч очкодан, Камерун ва Сербияда биттадан очко бор.

Энди улар 2 декабр куни Камерун терма жамоаси билан куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Сўнгги хабарлар