Қатар-2022: Бельгия футбол жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бельгия футбол жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес истеъфога чиқди. Бундай қарор миллий терма жамоа Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидан четда қолганидан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

F гуруҳида иштирок этаётган Бельгия гуруҳ босқичида Канадани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Марокашга 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Хорватия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Натижада улар бор-йўғи тўрт очко жамғариб, ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Бу гуруҳдан Марокаш ва Хорватия терма жамоалари 1/8 финалга йўлланма олди.

Роберто Мартинес 2016 йилда терма жамоа тизгинини ўз қўлига олганди. 2018 йилда унинг бошчилигида бельгиялик футболчилар бронза медалларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиққанди.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини маълум қилди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: Reuters


Сўнгги хабарлар