Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Қатар-2022: Англия терма жамоаси 1/8 финалда Сенегал билан учрашади

30 Ноябрь, 10:11

ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида B гуруҳида Англия биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу гуруҳда барча жамоалар мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди. Шундай экан, плей-офф йўлланмаси учун иккита йўлланма тақдири учинчи босқичда ҳал бўларди.

Албатта, дастлабки икки турда бор-йўғи битта очко жамғарган Уэльс футболчиларга Англиядан очко олиш қийинлиги малум. Икки жамоа бунгача 103 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 14 тасида Уэльс, 68 тасида Англия ғалаба қозонган, қолганларида дуранг қайд этилган.

Англия футболчилари ўйин назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. Бироқ Гарет Бейл бошчилигидаги уэльслик терма жамоаси уларнинг фойдасига тушмади. Натижада биринчи бўлимда таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи босқичда Англия футболчилари шиддатли ўйинлари билан ажралиб туришди. Улар орасида Маркус Рашфорд 50, 68, Фил Фоден 52 дақиқада мерганлик кўрсатди.

Шу тариқа, Англия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олди.

Энди улар 4 декабр куни А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Сенегал билан 1/8 финалда тўқнаш келади.

Англия футболчилари бу йил 11 маротаба мусобақада қатнашмоқда. 1966 йилда чемпион бўлган, кейин 1990 ва 2018 йилларда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Франция, Бразилия, Португалия, Голландия, Сенегал терма жамоалари мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўлланма олган эди.

Энди 30 ноябр куни C ва D гуруҳлари жамоалари 3-тур ўйинларини ўтказади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар