Каспий соҳили туризмига 360 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилади – ҚР Бош вазири

None
МOSKVA. Кazinform – Каспий денгизининг Қозоғистон соҳилида қулай туристик иқлим яратиш учун 360 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов II Каспий иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform вазири.

Алихан Смаилов минтақа давлатларини туризм соҳасида қўшма қадамларни фаол амалга оширишга чақирди. Бу аралаш турларни йўлга қўйиш, круиз туризмини ривожлантириш, виза-иммиграция режимларини ўрнатиш чораларини кўришдир.

«Қозоғистон Ҳукумати Каспий соҳилида қулай туристик иқлимни ўрнатиш чораларини кўрмоқда. 2025 йилгача умумий қиймати 360 миллион доллардан ортиқ бўлган 15 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган», — деди у.

Бош вазир Каспий денгизи ҳавзаси мамлакатлари ўртасида тегишли келишувнинг тайёрланиши минтақавий туризмни ривожлантириш йўлида ҳал қилувчи қадам бўлганини таъкидлади.

«Биз ушбу шартномани имзолашни тезлаштиришни тавсия қиламиз», — деди А. Смаилов.

Шунингдек, Бош вазирнинг сўзларига кўра, минтақа давлатларининг ўзаро ҳамкорлигида экология масаласи муҳим ўрин тутади.

«Экологик мувозанатни сақлаш мамлакатларимиз учун энг муҳим вазифадир. Денгизнинг экологик муаммолари унинг биологик ресурсларининг камайиши, хомашё ишлаб чиқариш ва товарларни ташиш натижасида сезиларли даражада ифлосланиш хавфи билан боғлиқ. Шу муносабат билан сизларни Каспий экологик дастурини қайта бошлашни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз», — деди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари денгизнинг биологик ресурсларига ноқонуний тажовузга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баённомани қабул қилишни якунлаш зарурлигини такидлади.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Сўнгги хабарлар