Каспий қувурлари консорциумидаги нуқсон Қозоғистон бюджети даромадларига таъсир қилмайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Каспий қувурлари консорциумидаги нуқсонлар бюджет даромадларига салбий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Болат Ақшолақов Atameken Business телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Телеканалга берган онлайн интервьюсида энергетика вазири Каспий қувурлари консорциумидаги муаммони бартараф этиш учун 1,5-2 ойдан ортиқ вақт кетмаслигини тахмин қилди.

«Экспортнинг бир қисми объектив асосда қисқартирилади... Лекин унчалик эмас... Мен мутахассислар эътиборини қуйидагига қаратмоқчиман. Қозоғистондаги исталган нефт конида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади. Масалан, Тенгиз ва Қашаған, Қарашиғанақ ва бошқа конларда бундай таъмирлаш ишлари 40-50 кун давом этиши мумкин. Шунинг учун Каспий қувурлари консорциуми инфратузилмасини таъмирлаш учун зарур бўлган 1-1,5 ой Қозоғистон учун унчалик хавфли эмас. Ишлаб чиқариш ҳажми қисқаради, лекин технологик жиҳатдан амалга ошириш мумкин, деб тахмин қилиш мумкин», - деди Болат Ақшолақов.

Вазир бу камчилик бюджет режасига салбий таъсир кўрсатмаслигига ишонтирди.

«Очиғини айтганда, экспортнинг маълум бир қисми қисқаради. Барча муқобил вариантлар кўриб чиқилса ҳам, пасайиш бўлади. Бироқ, бу таъсир сезиларли бўлади дегани эмас. Албатта, нефт қазиб олиш камаяди. Бюджет ва пул тушумларига келсак, ҳозир нархлар анча юқори. Мен ҳатто жуда юқори деб айта оламан. Бугун эрталаб бир баррел нефть нархи 120 доллардан ошди. Биз эса бу йилги бюджетни 60 доллар тахмини билан режалаштирганмиз. Шунинг учун мен даромадда ҳеч қандай хавф кўрмаяпман. Мутахассисларнинг фикрича, у ҳар йили ҳисоблаб чиқилади», - деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар