Каспий қувурлари консорциуми 2023 йилда кўпроқ нефт ташишга тайёр

None
ASTANA. Kazinform - Каспий қувурлари консорциуми 2023 йил бошидан кўпроқ нефт ташишга тайёр. Бу ҳақда Консорциум раҳбари Николай Горбань маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Каспий қувурлари консорциуми бош директори Николай Горбаннинг сўзларига кўра, қувурнинг нефт ташиш қувватини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни жорий йилнинг декабр ойида якунлаш режалаштирилган.

«Консорциум 2023 йил бошидан қувур орқали кщпроқ ташиладиган нефтни олишга тайёр бўлади. Бу борада қабул қилинган махсус дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши бугунги кунда бир қанча аҳамият касб этмоқда. Биринчидан, бу маҳсулот инексия нуқталарида иш режимининг мослашувчанлигини яхшилайди. Иккинчидан, бу қувур линиясидан фойдаланишнинг тегишли коэффициентлари билан оптимал миқдордаги ишқаланишга қарши қўшимчалар билан қўшимча мойни қуйишни таъминлаш имконини беради. Бундай ишлар натижасида Қозоғистон ҳудудидан йилига 72,5 миллион тонна, Россия Федерациясидан эса йилига 83 миллион тоннагача нефт ташиш йўли очилади»

, — деди Николай Горбань.

Ҳозир Каспий қувурига ҳар куни 260 минг тоннадан ортиқ нефт юкланмоқда.

Сўнгги хабарлар