Каспий қувури консорциумидаги носозлик туфайли етказилган зарар унчалик катта эмас – ҚР Энергетика вазири
4 Май 17:15

Каспий қувури консорциумидаги носозлик туфайли етказилган зарар унчалик катта эмас – ҚР Энергетика вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Каспий қувури консорциуми нефт экспорти режасини бажариши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Каспий қувури консорциуми ўз ишини давом эттирди. Ҳодиса содир бўлган пайтда биз бошқа муқобил йўналишларни ишга туширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, икки миллион тоннагача йўқотиш тахмин қилинган эди. Ҳукумат ва қазиб олувчи корхоналарнинг биргаликдаги фаолияти натижасида бу ҳажм қарийб 300-350 минг тоннани ташкил этди. Бу, ўз навбатида, унчалик аҳамиятли эмас, йил охиригача уни ўзлаштириб олишимиз мумкин», — деди Б. Ақшолақов.

Шу муносабат билан у Каспий қувури консорциуми узоқ давом этган таъмирлаш ишлари олиб борилган тақдирда йилига икки миллион тоннани ўзлаштирмаслик хавфи остида эканини айтди.

«Албатта, бунинг таъсирини камайтириш учун биз нефтимизни ҚҚКдан ташқари бошқа йўналишларга ҳам экспорт қилиш имкониятини кўриб чиқдик. Ҳозирда етказилган зарар унчалик катта эмас. Шундай экан, биз белгиланган режамизни амалга оширишимиз мумкин», - деди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, яқинда Б. Ақшолақовнинг айтишича, Каспий қувури консорциуми тўлиқ ишламоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Янгиликлар

Архив